Туркияда «Виждон қўриқчиси» лойиҳаси ишга тушди

© Агентство Анадолу © Агентство Анадолу

Жаҳоннинг кўплаб мамлакатларидан келган аёллар «Виждон қўриқчилари» номли халқаро акцияда иштирок этмоқдалар. У олтинчи март куни Истанбулда бошланди ва Суриядаги Башар Асад режими ҳибсда ушлаб турган аёллар муаммоларига жаҳоннинг эътибор қаратиш мақсадида ўтказилмоқда.

Акция Истанбулнинг Еникапи туманида бошланди, жаҳоннинг 55 мамлакатидан келган минглаб фаол аёллар 200 та автобусда Сурия чегарасига йўл олдилар. Акция иштирокчилари сафида шифокорлар, ҳуқуқшунослар, олимлар, журналистлар, ёзувчилар, санъат арбоблари, сиёсатчилар, нодавлат ташкилотлари фаоллари в уй бекалари бор.
Бундан ташқари, фаоллар қаторига покистонлик депутат Муноза Ҳасан, украиналик шифокор ва депутат Ольга Богомолец, шотландиялик ёзувчи ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи фаол Ивонн Ридли, Қатар амири оиласи аъзоси Асиа Воҳид Абрабаҳ, профессор Залиҳа Қамариддин, Нельсон Манделанинг келини Рейн Роуз Мандела-Перри, британиялик таниқли актриса ва ёзувчи Сажила Карший ва Серебреницадаги қатлиом қурбонларининг оналари ҳам бор.
«Виждон қўриқчилари» Хўжаэли, Сакарё, Анқара ва Адана вилоятларида тўхтаб ўтди.
8 март куни соат 10:30 да фаоллар Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Хатай вилоятида махсус баёнот қиладилар. Унда жаҳоннинг ҳамма бурчакларидан келган аёллар Башар Асад режими томонидан қамоқларда сақланаётган аёлларнинг озод этилишини талаб қилади.

back to top