Саудия Арабистони ҳукумати: Қатар Куба тақдирини такрорлаши мумкин

navigator.news navigator.news

“Қатар ва Араб мамлакатлари ўртасидаги низо АҚШ узоқ йиллар давомида Кубани қамал қилган ҳолатга ўхшаш вазиятни келтириб чиқариши мумкин” деди Саудия Арабистони Бош вазирининг ўринбосари, Мудофаа вазири Муҳаммад ибн Салмон.

Шунингдек, у “шахсан бу иш билан шуғулланмаётгани ҳамда Қатар аҳолиси Мисрдаги бир кўчада яшовчи одамлар сонидан ошмаслигини” таъкидлади.
Дарвоқе, Қувайт нефть вазири Бахит Ар-Рашидий Қатар можароси тез кунларда барҳам топишига умид билдирди. Қолаверса, 14 февралда бўлиб ўтган телефон мулоқотида Россия президенти Владимир Путин Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз Ал-Саудга Қатар билан боғлиқ можарони зудлик бартараф этиш зарурлигига эътибор қаратди.

back to top