Туркия президенти “Виждон карвони” тадбири қатнашчиларини қабул қилди
tvnet
Башар Асад ҳукумати назоратидаги қамоқхоналар маҳбусларининг аҳволига ҳалқаро ҳамжамият диққатини жалб этиш мақсадида ташкил этилган “виждон карвони” тадбирининг иштирокчи аёлларини Анқарадаги президент мажмуасида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва унинг рафиқаси Омина Эрдўғон кутиб олишди.
55 та мамлакатдан келган минглаб фаол аёллар автобусларга миниб Сурия чегараси сари йул олишди. “Виждон карвони” иштирокчилари Коджаэли, Сакарья, Анқара ва Адана вилоятларида тўхтаб ўтишни ҳамда 8 март куни соат 10 30 да Ҳалқаро Хотин Қизлар куни муносабати билан Ҳатай вилоятида баёнот қилишни режалаштирмоқда. Дунёнинг турли хил жойларидан келган аёллар Башар Асад қамоқхоналарида қийноққа солинаётган маҳбус аёлларни озод этишни талаб қилишмоқда. Манба: АА



