Асад ҳукумати БМТ нинг қарорини тан олмаяпти
Planeta
Қамалда қолаётган Шарқий Ғута шаҳрида охирги 18 кун ичида 661 наяар тинч аҳоли ўлдирилиб 2373 таси жароҳатланди, деб хабар берди Шарқий Ғута мудофаа кучлари.
Айтилишича, Асад ҳукумати БМТ Хавфсизлик кенгашининг жорий йил Шарқий Ғутада 30 кунлик оташкесим ўрнатилишига доир 2401 рақамли қарорини бажаришдан бўйин тортмоқда. Қолаверса, Асадчилар тинч аҳолига қарши ишлатган қимёвий ҳужум натижасида 42 киши ҳаётдан кўз юмиб 30 нафари заҳарли газдан жабр кўрди.
Манба: АА



