Суриялик муҳожир аёл “ақлли” нимча ихтиро қилди.
Фонд Cолидарность
Иорданиядаги қочоқлар лагерида яшовчи 19 яшар Сиба Убайд ақлли “қутқарув” нимчасни ихтиро қилди.
Суриядаги урушдан қочаётган минглаб муҳожирлар очиқ денгизда ҳалок бўлиши уни бу кашфиётга ундаган Нимча махсус қурилма ва GPS-трекери билан жиҳозланган бўлиб, у сувга сувга тушган заҳоти турган жойи ҳақида маълумот беради. Убайд хоним ушбу ғояси билан Ибдаа жамғармаси ташкил қилган 15дан 19 ёшгача бўлган ёш ихтирочилар илмий марафонида қатнашди. Жами тақдим этилган 200 та ғоядан танлаб олинган 50 тасини ичида унинг лойиҳаси ҳам жой олди. Тадбир якунларига кўра, жамғарма 3та иштирокчини ғолиб деб топди ҳамда 20 та лойиҳага алоҳида эътибор қаратди. “Сиба ижодкор қиз, бизнинг вазифамиз эса унинг ғоясини химоялаб сайқаллаштиришдир. Кейинги босқичда унинг лойиҳасини амалга оширишга ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга пул ажратадиган сармоячи топишимиз лозим бўлади” деб айтди жамғарма президенти Маха Дарвеш. Ёш ихтирочи қизни университетда таҳсил олиш учун маблағи йуқлиги боис жамғарма 1 чи семестр ҳаражатларининг 75 фоизини ўз зиммасига олди. “Ҳеч қачон умидсиз бўлманг, албатта, бир йули топилади” дейди Убайд хоним.



