Ислом ҳамкорлиги ташкилоти “янги мусулмон мутаффакирларини” тўпламоқда
Ислом ҳамкорлиги ташкилотининг Ёшлар Форуми ва Туркиянинг Ибн Холдун университети “янги мусулмон мутаффакирлари платформасини” ташкил этиш борасидаги келишувга имзо чекишди.
Унинг асосий мақсади “келажакдаги Ислом дунёсини ривожлантиришга доир ўй-фикр ва ғояларни рағбатлантириш, мусулмон мутаффакирларини қзллаб-қувватлаш, Ислом мамлакатларидаги таълим, фан, илмий тадқиқотлар ва кенг дунёқараш жабҳаларини юксалишига кўмак кўрсатиш” деб белгиланди. Шунингдек, Форум ташаббускорлари “дунёнинг турли жойларида яшовчи мусулмон зиёлилари орасидаги алоқани яхшилашни” ўз олдидаларидаги муҳим вазифа деб билишмоқда.
Манба: Islam Today



