“Ливерпуль” жамоасининг ўйнчиси Мухаммад Салоҳ яна бир хайрли ишга қўл урди
The Star Online
“Ливерпуль” футбол жамоасининг ҳужумчиси Мухаммад Салоҳ Мисрдаги орқа мия раки касалига чалинган болалар даволанадиган касалхонага 500 минг фунт стерлинг эҳсон қилди.
Жорий йил бошларида футболчи Миср фаҳрий ўйинчилар ташкилотига 30 минг фунт стерлинг ҳадя қилганди. Бир неча кун олдин эса ҳимматини аямайдиган 25 ёшли Мухаммад касал болаларнинг бирига орқа мия кўчириш амалиёти ҳаражатларини тўлаб берди. Эслатиб ўтамиз: “Миср қироли” Мухаммад Салоҳ Англия Премьер-лигасида февраль ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Дарвоқе, “Ливерпуль” ишқибозлари унга атаб махсус қўшиқлар ижро этиб, агар у “яна бир қанча гол урса, улар Исломни қабул қилишга” ваъда беришган.
Манба: Спорт-Экспресс.



