Исломни қабул қилган машҳур актриса ўз туйғуларини ифодалашга ожиз
@shoaib2087
Машҳур Болливуд актрисаси Дипика Қақар Ислом динини қабул қилганини эътироф этди.
У ўз касбдоши Шуайб Иброҳимга турмушган чиққанидан сўнг Ҳиндистон шоу-бизнес оламида турли ҳил миш-мишлар тарқала бошлади. ОАВ да пайдо бўлган ўйдирма гапларга чек қўйиш мақсадида Қақар хоним Ислом динини қабул қилганини ва мусулмонча Фаиза исм олганини маълум қилди. “Мен жуда бахтиёрман. Турмушга чиққан кунимдан бошлаб ҳаётим яхши томонга ўзгарди” деди у. Шу билан бирга, у ОАВ ходимларидан шахсий ҳаётига аралашмасликни ҳамда ўзи ва турмуш ўртоғининг диний қарашларини ҳурмат қилишга чақирди.
Манба: Ислам Ньюс



