Доктор Аҳмад Дубаён: “ Ўзбекистон ҳамиша бизнинг ёдимизда ”

iccuk.org iccuk.org

Буюк Британияга сафар қилган мамлакатимизнинг етакчи исломшунос ва шарқшунос олимларидан иборат делегация Лондон шаҳрида жойлашган Ислом маданияти марказида учрашув ўтказди. Бу ҳақда УзА агентлиги ёзмоқда.

Тадбирда Буюк Британиянинг Лордлар палатаси аъзоси, лорд Муҳаммад Илтаф Шайх, Ислом маданияти маркази директори доктор Аҳмад Дубаён ва ислом маданияти марказининг илмий ходимлари иштирок этди.
Лондондаги Ислом маданияти маркази нафақат Буюк Британия, балки бутун Европадаги энг йирик маданий-маърифий муассасалардан бири ҳисобланади.
Ислом маданияти маркази директори доктор Аҳмад Дубаён Ўзбекистонда амалга оширилган ишларнинг аҳамиятига тўхталиб, жумладан, бундай деди: “Ўзбекистон ҳамиша бизнинг ёдимизда. Имом Бухорий, Имом Термизийдек буюк зотлар ўзбек заминида тарбия топган. Имом Бухорийнинг асарлари бўлмаганида бугун бизнинг марказларимиз ҳам бўлмас эди. Биз ҳамиша бу улуғ зотлар ҳаққига дуо қиламиз. Ўзбекистоннинг зиёрат туризми соҳасидаги салоҳияти жуда ҳам юқори. Яқин орада Хитойдан то Америкагача – бутун дунё мусулмонлари Ўзбекистонга оқиб келади”.

back to top