БАА: Шаржа амири Қуръони Карим академияси ташкил этиш ҳақида фармон чиқарди

albayan.ae albayan.ae

Шаржа амири ҳукмдори, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Олий бошқарув кенгаши аъзоси Шайх Султон ибн Муҳаммад Ал Қосими Шаржа амирлигида Қурони Карим академиясини ташкил этиш ҳақидаги фармонни имзолади.

Ҳужжатга кўра, янги академиянинг Бош қароргоҳи Шаржа шаҳрида жойлашган бўлади.
Ҳукмдор фармонига мувофиқ молиявий ва маъмурий жиҳатдан мустақил бўлиши айтилаётган Қуръони Карим академияси амирлик ташқарисида ҳам ўз филиалларини очиш ҳуқуқига эга бўлади.
Gulf today нашри хабарига кўра, Қуръони Карим академиясининг мақсади ҳар қандай кўринишдаги Муқаддас Қуръонни сақлаш ва тарғиб қилиш, илмий жиҳатдан тадқиқ этиб ўрганиш, шунингдек, БАА ва мамлакат ташқарисида Қуръон билан боғлиқ лойиҳаларни қўллаб-қувватлашдан иборат.
Академияга тегишли маблағлар жамоат маблағларига тенглаштирилган бўлиб, ҳукуматнинг ҳар қандай кўринишдаги барча маҳаллий солиқ ва тўловларидан озод қилинган.

back to top