Саудия шаҳзодасига қадимий мусҳаф кўрсатилди

The National The National

Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон Британияга уч кунлик ташрифининг иккинчи кунида, 9 март куни Бирмингем университетининг кутубхонасида топилган дунёдаги энг қадимий деб айтилаётган Қуръони Карим мусҳафининг бир қисмини бориб кўрди.

Кадбери тадқиқот кутубхонасига ташриф давомида шаҳзодага Кантибери епископи Юстин Велби ҳамроҳлик қилди.
Бирмингэм университети архивида қарийб бир аср давомида сақланган мазкур мусҳаф 2015 йилда илмий тадқиқот олиб бораётган бир олим томонидан тасодифан топилган.
Оксфорд университетида энг замонавий технология – радиокарбон усули ёрдамида ўтказилган текширувлар мазкур мусҳаф ёзилган давр тахминан милодий 568-645 йилларга тўғри келишини кўрсатган.
Ушбу мусҳафнинг музейда сақланаётган қисмида Каҳф, Марям ва Тоҳа сураларининг оятлари ёзилган бўлиб, улар қўй ёки эчки терисига арабча ёзувнинг дастлабки шакли – ҳижозий ёзувида битилган.
Мазкур мусҳаф 2017 йилда Бирлашган Араб Амирликларида оммага намойиш қилинган эди.

back to top