Швеция БМТ хавфсизлик кенгашининг қарорини етарли эмас деб ҳисобламоқда
Швеция ташқи ишлар вазири Марго Уолстрём айтишича, БМТ нинг Сурияда 30 кунлик оташкесим жорий этилишига доир қарорини муҳим, аммо етарли эмас деб ҳисоблайди.”Шарқий Ғутадаги муҳтожларга, айниқса аёл ва болаларга инсонпарварлик ёрдамини етказиб бериш учун оташкесим ўта муҳимдир. Биз у ердагиларга ёрдам қўлини чўзишимиз керак” деб айтди вазира хоним.
Манба: Анадолу



