Чўчқанинг масжидга бостириб кириши кутилмаган натижалар берди
Қуръони каримнинг Шарҳ сурасида: “Бас, албатта, бир қийинчилик билан осончилик бор” оятининг ҳикматига Малайзиянинг Селангор штати мусулмон уламолари амин бўлишди.
Сунгай Булох шаҳри масжиди ҳовлисига тўсатдан тўнғиз бостириб кириб, хонақони остин-устин қилиб, мусулмонларга ташланди. Натижада, масжиднинг ичкариси Исломда нопок саналган ушбу ҳайвоннинг нажаси ва қони билан ифлосланди. Таъмир миқёси ва унга кетадиган ҳаражатлар ҳисобини англаб етган имомлар бош қотганича ўтирган бир пайтда, саҳоватпеша мусулмонлар керагидан ортиқ эҳсон ва ҳадиялар улашишди. Масжид маъмури Хуссин Рани айтишича, “Аллоҳнинг марҳамати ила тўнғизнинг ҳужуми кетидан масжидимизга барокотлар ёғилиб хайрия эҳсонлар кўпайиб, қавмимиз сони ошди”.
Манба: Islam news



