Уруш туфайли 357 миллион бола жабр кўрмоқда

Connect Gujarat Connect Gujarat

“Ҳозирги кунда ҳарбий тўқнашув ҳудудларида 357 миллион нафар болалар кун кечирмокда”, деб айтди БМТ нинг инсон ҳуқуқлари бўйича бош коммисари Кейт Гилмор.

Унинг сўларига кўра, 2016 йилнинг ўзидаёқ ўнлаб давлатларда яшовчи 43 миллион бола инсонпарварлик ёрдамига муҳтож бўлган. “Кўплаб болалардан текин ёки арзон ишчи кучи сифатида фойдаланишади. Уларни ҳарбий тўқнашувларда қатнашишга мажбур қилади. Мажруҳ қилишади ва ўлдиришади” деб қўшимча қилди у. 25% мактаб ёшидаги болалар иқтисодий ва ижтимоий аҳволи оғир бўлган мамлакатларда яшаганлиги боис, ҳаттоки бошланғич таълим олишдан мосуводир. Дунё қочоқларининг ярмини болалар ташкил этади.

back to top