Греция мусулмонлари масжид қурилиши чўзилиб кетганидан ҳавотирда
TRT World
Афина мусулмонлари мамлакат ҳукуматидан Грециядаги биринчи масжид қурилишини тезроқ тугаллашни сўради.
2017 йил апрель ойида ишга тушиши керак бўлган мазкур масжид ҳали ҳануз очилмаган. “Афина шаҳрида мусулмон бўла туриб ибодатларни адо этмоқчи бўлсангиз, ертўлага тушасиз, аммо насоро бўлсангиз, кўркам черковга борасиз” дейди мусулмон фаоли Анна Стамоу.Таъкидлаб ўтиш жоиз, Афинадаги биринчи масжид қурилишига грек православ черкови роҳиблари ва насроний мутаассиблар тиш-тирноғи билан қаршидир.
Манба: TRT World



