Евроиттифоқ Исроил парламентининг янги қароридан норози
ccifk.kz
Евроиттифоқ ташқи алоқалар хизмати хабар беришича, “Қуудусда яшовчи Фаластинликларни шаҳардан чиқариб юбориш жараёнини соддалаштиришга қаратилган қонун, Шарқий Қуддусда истиқомат қиладиган Фаластинликларни ҳаётини мураккаблаштириб, Фаластин-Исроил низосини тинч йўл билан ҳал қилишни қийинлаштиради”.
Эслатиб ўтамиз, 7 март куни Исроил парламенти Қуддусда яшовчи Фаластинликларни шаҳардан сиқиб чиқаришга доир қонун қабул қилди. Шу кунга қадар ҳукумат мунтазам равишда Шарқий Қуддусда истиқомат қилувчи Фаластинликларни шаҳардан чиқариб Ғарбий соҳилга қўчиб ўтишга мажбурлаган.



