АҚШлик профессор черковда юртдошларига Ислом дини ҳақида маъруза қилмоқчи
АҚШнинг Делавер университети профессори Алан Фокс 15 март куни Делавер штатининг энг йирик Вилмингтон шаҳридаги черковда “Ислом динини англаш” мавзуида маъруза қилади.
Hockessincommunitynews нашри хабарига кўра, профессор Фокс маҳаллий аҳолига Ислом дини, анъаналари, теологияси, тарихи, бу диннинг иудаизм ва насронийлик билан боғлиқлиги тўғрисида маълумот беришни режалаган.
Мазкур тадбир черковнинг “Назар 2020” дастури доирасида амалга ошмоқда.
Нашрга кўра, Осиё давлатлари, фалсафаси ва динлари бўйича Делавер университети профессори сифатида Алан Фокс, дунё бўйлаб бир миллиарддан зиёд одам эътиқод қиладиган Ислом динига эҳтиром кўрсатган ҳолда қизиқарли, ишончли ва объектив маъруза тайёрлаган.
Профессор Фокс, “Ислом динини англаш” ҳақидаги маърузаси инсон фаровонлиги, қадрғ-қиммати ҳамда тинчлик бардавомлиги хусусида ташвиш чекаётган одамлар учун конструктив ва ижобий ҳамкорликка асос бўлади, деган фикр билдирди.



