Эрдўғон: “Туркия Евфрат шарқидаги ерларни барчасини озод этади”

Узнай Все Узнай Все

Адолат ва тараққиёт партияси олдида чиқиш қилган Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон, Турк ҳарбийлари Африн шаҳридан 1.5 километр узоқликда жойлашганлигини маълум қилди.

“Шаҳар деярли қуршаб олинди. Ишонч билан шуни айтишимиз мумкинки, “Зайтун новдаси” ҳарбий амалиёти муваффақиятли якунланиш арафасида турибди” деди у. “Афринда 3.5 мингдан ортиқ террорчиларни йўқ қилдик. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Бу шаҳар забт этилгач, Турк қўшинлари Манбиж шаҳри сари йўлга чиқишади. У ер ҳам террорчилардан озод этилгач, Евфрат дарёсининг шарқидан Ироқ чегарасигача бўлган барча ҳудудлардаги ноқонуний қуролли бўлинмалар тугатилади”. Манба: Yenicag.ru

back to top