Германияда масжидга тажовуз қилинди
trt.net
Германиянинг Баден Вютрембург еридаги Миллий ғоя Ислом ташкилоти тасарруффидаги Оқ Шамсуддин масжидга номаълум шахслар Молотов коктейлини улоқтириб бинога моддий зарар етказишди.
Ташкилот Бош котиби Бакр Олтош айтишича, Европадаги мусулмонлар ва масжидларга ҳужум қилиниши жиддий ҳавотир уйғотмоқда. У жиноят содир этган шаҳсларни иложи борича тезроқ топишга чақириб: “Исламофоб тажовузлар арзимас деб баҳоланмаслиги даркор. Муттассадилар зарур чора-тадбир кўриши керак” деб қўшимча қилди. Полиция мазкур ҳодиса туфайли тергов ишларини бошлаб юборди



