Шарқий Ғутадаги қадимий масжид узра азон овози янграмоқда
Daily Sabah
Асад ҳарбийларининг Шарқий Ғутани тўхтовсиз бомбардимон ва ўқ ёғдириши оқибатида минглаб одамлар ҳаётдан кўз юмиб, сон-саноқсиз бино ва иншоатлар вайронага айланди.
Шу жумладан, шаҳарнинг тариҳий қисмида жойлашган “Ал Ҳузайфа” масжидининг минора, меҳроби ва ташқи девори буткул бузилиб хароба ҳолатига келиб қолган. Бу ерда йигирма йилдан бери муаззинлик қилиб келаётган Абу Хасан беш маҳал азон айтиб ёлғиз ўзи намоз ўқимоқда. У шаҳар аёвсиз ўққа тутилишига қарамай омонда қолди. У талофатлар ва етказилган зарардан қайғуга тушган бўлса-да, харобазорга айланган масжидда ўз вазифасини сидқидилдан бажаришни давом эттирмоқда.
Манба: Анадолу



