Истамбулда бешинчи CNR ҳалқаро китоб кўргазмаси очилди

Exhibitions in Turkey Exhibitions in Turkey

Унинг расмий очилиш маросимида Туркия маданият ва туризм вазири Нўъмон Қуртулмуш иштирок этди.

Шаҳар ҳокими Васиб Шаҳин мазкур кўргазмани “ҳалқаро даражадаги янги  муваффақиятли маданий маросим” деб атади. “Ишончим комилки, кўргазма иштирокчилари ва меҳмонлари фақат кўпаяди. “Олдинги йили бу ерда 600 та муаллифлик асари тақдимоти бўлиб ўтган. Бу йил уларнинг сони ҳам ошишига шубҳам йўқ”деб қўшимча қилди у. Ҳомий ташкилот CNR Holding бош котиби Джем Шенел фикрига кўра, “бу йилги кўргазманинг шиори ўқишга даъватдир. Биз аҳолини китобга бўлган қизиқишини уйғотмоқчимиз. Ўтган йилги кўргазмага 407 минг одам келган бўлиб, бу йил 450 мингдан ортиқ китобхон ташриф буюришини кутяпмиз” деб айтди у.

back to top