БМТ Шри-Ланкадаги мусулмонларга қарши қирғинда айбдорларни суд қилишни талаб этмоқда

БМТ Шри-Ланкадаги мусулмонларга қарши қирғинда айбдорларни суд қилишни талаб этмоқда

БМТ ўтган якшанба куни Шри-Ланкадаги мусулмон озчиликка нисбатан ўтказилган қирғинни қоралаб чиқди. У ерда мутаассиб буддистлар мусулмонларнинг дўконлари ва масжидларга ўт қўйиб, бегуноҳ инсонларни ўлдирди.

БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Жефри Фелтман Шри-Ланка ҳукуматига мурожаат қилиб, мусулмон озчилик вакилларининг қурбон бўлишида айбдорлар устидан суд қилишга чақирди. Мамлакатга ташрифи чоғи Фелтман “мусулмонларга ва уларнинг мулкига ҳужумларни” қоралади, дейилади БМТнинг пресс-релизида. Бу ҳақида Al Jazeera хабар бермоқда.
БМТ вакили мусулмон етакчилар билан учрашди ва уларга ушбу қирғин борасида халқаро ҳамжамиятнинг якдиллигини етказди, шунингдек, Шри-Ланка ҳукуматини мамлакатда кенг тарқалаётган исломофобияга чек қўйишга чақирди.
Зўравонликлар натижасида камида 2 киши ҳалок бўлган, ўнлаб уйлар ва дўконлар ёқиб юборилган, шунингдек, масжидларга ҳам ўт қўйилган. Ҳукумат фавқулодда ҳолат ва комендантлик соати эълон қилди, аммо Шри-Ланкадаги мусулмонларнинг маълум қилишича, мутаассиб ва нафратга тўла буддистлар бу тартибларни бемалол бузиб, ҳеч қандай жазо олмаяптилар, ҳужумларни давом эттирмоқда.

back to top