Мянма армияси ўз жиноятлари изларини бекитмоқчи
thehimalayantimes
Ҳуқуқ ҳимоячилари роҳинжа мусулмонлари яшайдиган ерларда янги ҳарбий объектлар пайдо бўлаётгани ҳақида хабар бермоқда.
Радикал буддистлар томонидан аҳолиси қувиб юборилган Мянманинг Аракон штатидаги аҳоли яшаш пунктлари бузиб ташлаанди ва уларнинг ўрнига ҳарбий объектлар қурилади. Бу ҳақида Amnesty International ташкилотининг «Аракан штатини тиклаш» номли докладида айтилади.
Гувоҳларга ва сунъий йўлдошдан олинган суратларга асосан тайёрланган докладда Мянма ҳарбий кучлари роҳинжа мусулмонларининг ерларини эгаллаб олгани ва уйларни бульдозерлар ёрдамида бузаётгани айтилади.
Айрим аҳоли яшаш пунктларида ҳарбий объектлар қурилади. Шу тарзда Мянма армияси ўзининг қонли жиноятлари изини йўқотмоқчи, дейилади ҳужжатда.
«Ҳарбийларнинг бу ишлари қўшни мамлакатлардан қочқинларнинг Араконга қайтиши жараёнини ортга суриб юборади», дейилади докладда.



