БААда қўлда ёзилган тиббий рецептлар тақиқланди

БААда қўлда ёзилган тиббий рецептлар тақиқланди

БАА Соғлиқни сақлаш вазирлиги қўлда ёзилган тиббиёт рецептларини беморларга беришни тақиқлади, энди фақат электрон ёки бошқа босма шаклдаги рецептлар берилиши керак. Ушбу қарор чиққандан кўпи билан олти ой ўтиб муассасалар қўлда ёзилган рецептлардан тўлиқ воз кечиши керак.

Ноаниқ ёзилган рецептлар туфайли беморлар бошқа дориларни ва нотўғри дозаларни қабул қилиб қўйиш ҳоллари кўпаймоқда. Бу эса жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Қонун тиббий ҳудудлар, хусусий ва давлат тиббиёт муассасалари, хусусий амалиёт шифокорлари ҳамда хусусий дорихоналар раҳбарларига қаратилган.
Аҳоли соғлиғини сақлаш ва лицензиялаш масалалари бўйича вазир ўринбосари Доктор Амин Ҳусайн Ал Амирийнинг айтишича, белгиланган муддат ўтгач, қўлда ёзилган тиббий рецептлар ҳеч қаерда қабул қилинмайди. Қонун дорининг номи, дозаси, қабул қилиш шакли, бемор ва шифокорнинг номи, шифокор имзоси ва рецепт ёзилган сана аниқ кўрсатилишини талаб қилади.

back to top