Руҳоний сеҳрли олов ҳақидаги афсоналарга чек қўйди
© РИА Новости / Антон Скрипунов
Арман патриархияси вакили роҳиб Самуил Агоян Неъматлар оловининг илоҳий келиб чиқишини рад этди ва бу баёноти билан ўзининг қибт черковидан бўлган ҳамкасбларини ғазаблантирди, деб хабар бермоқда Israel Info.
Насронийларнинг асосий мўъжизаси сирини Агоян «Хадашот 2» телеканалига интервью чоғи фош қилди. Кувуклия (насроний нақлларига кўра, Худонинг тобути жойлашган ибодатхона)да бўлган чоғи Агоян патриархларнинг шамчироқларни мойли лампадан ёндириб олаётганларини бир неча бор кўргани ҳақида айтди. «Худо мўъжизалар яратади, аммо бандаларининг эрмаги учун эмас», деди руҳоний.
Шунда унинг ёнида турган копт черкови вакили дарғазаб бўлиб, Агоянни Неъматлар олови ҳақида ёлғон гапиришда айблади. «Кечирасиз-у, аммо у алдаяпти. Суратга олишни тўхтатинг, – талаб қилди руҳоний. – Олов осмондан тушади, патриарх эса уни олиб киради ва атрофдагилар билан баҳам кўради». Бунга жавобан Агоян коптлар олов осмондан тушаётганда у ерда ҳозир бўлмасликларини айтди. Насроний анъаналарига кўра, Неъматлар олови Пасха арафасида Қуддусдаги Исонинг қайта тирилиши эҳромида жойлашган худонинг сағанасидан олиб чиқилади. Пасха оловининг олиб чиқилиши қайта тирилган Исонинг тобутдан чиқиши рамзидир.
IslamNews



