Олмониядаги Турк маданияти марказига ҳужум қилинди
Русская Весна
Шаҳар полициясидаги ўз манбаларига таяниб ҳабар қилган маҳаллий ОАВ ларга кўра, номаълум шахслар Ален шаҳридаги Турк маданияти марказига ҳужум уюштиришди. Улар кечаси соат 03.30 да бинога “Молотов коктейлларини” отиши натижасида катта олов чиқди.
Ўт ўчирувчилари келгунига қадар ёнғин бартараф этилган бўлса-да, марказга жиддий зарар етди. Полиция ҳодиса тафсилотларини ўрганиб, тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Манба: АА



