Берлиндаги масжидга ҳужум сабаб Туркия Германияга норозилик билдирди

© REUTERS/ Axel Schmidt © REUTERS/ Axel Schmidt

Германиянинг қатор шаҳарларида масжидларга ҳужум уюштирилгани сабабли 12 март куни Германиянинг Анқарадаги элчиси Мартин Эрдман Туркия Ташқи ишлар вазирлигига (ТИВ) чақиртирилиб унга норозилик нотаси топширилди. Буни Туркия Бош вазири ўринбосари Бекир Боздаг маълум қилди.

“Биз исломафоблар ва ПКК (Курдистон Ишчилар Партияси) аъзолари масжидлар ва фуқароларимизга ҳужум уюштирганига гувоҳ бўлдик. Биз бундан чуқур ташвишдамиз. Бугун Анқарадаги Германия элчиси ТИВга чақиртирилиб, унга нота берилди ва огоҳлантирилди”, - дея баёнот берди Туркия Бош вазири ўринбосари.
Бекир Бозтагга кўра, Анқара расмийлари Германия ҳукуматидан Германияда яшаётган Туркия фуқароларини ҳимоя қилиш учун чоралар кўришни сўраган.
Германиядаги оммавий ахборот воситалари 9 март куни номаълум шахслар Lauffen am Neckar шаҳридаги масжидга ўт қўйганини хабар қилган эди.
11 март куни пойтахт Берлиндаги масжид ва Туркия маданият марказига ҳам ҳужум уюштирилиб бинога ўт қўйилган.

back to top