Тожикистонда биринчи Исломий банк очилади
Sputnik Таджикистан
Тожикистон миллий банк сайтида ёзилишича, биринчи Исломий банк шу йилнинг ўзида фаолият бошлаши эҳтимолдан холи эмас.
“Халқаро Исломий савдо-молия корпорациясининг (ХИСМК) Тожикистон молия бозоридаги амалиётларини кенгайтириш масаласи Тожикистон миллий банки раиси Сирожиддин Икромий ва ХИСМК бошқарма бошлиғи Нозим Нормали ўртасида муҳокама этилди”, дейилган расмий хабарда. Жаноб Икромий таъкидлашича, мамлакат миллий банки Исломий банкинг тизимини жорий этилишини тезлашиириш, хусусан, Исломий молия ташкилотлар фаолият юритиш учун лицензия ва руҳсатномалар берилиш тартиби устида иш олиб бормоқда.



