Шри-Ланка ҳукумати аксил мусулмон ғалаёнларни текширмоқда
islam-today.ru
Шри-Ланка президенти Майтрипал Сирисен мамлакатда бўлиб ўтган аксил мусулмон намойишлар борасида кенг қамровли тергов-суриштирув ишлари бошлангани маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, бутпарастлар келтириб чиқарган тартибсизликлар оқибатида уч киши ўлиб, йигирмата одаи яраланди. Бундан ташқари мусулмонларга тегишли икки юздан ортиқ уй ва савдо шаҳобчалари бузилиб, 11 та масжид ер билан текис қилинди. Бир неча кун мусулмонлар ва бутпарастлар ўртасида бўлиб ўтган қуролли тзқнашувлар натижасида ҳудудда фавқулодда вазият жорий қилинди. Шри-Ланка парламенти спикери Лакшман Кириелл “фитначилар вазиятни изидан чиқаришга уринмоқда” деб айтди.
Манба: Islam Today



