Исёнчилар Ямандаги касалхонага ҳужум қилишди.

Комсомольская правда Комсомольская правда

Яман жануб-ғарбида жойлашган Тоиз шаҳар давлат касалхонасига “Ансоруллоҳ”(ҳуси) ҳаракати жангарилари ҳужум уюштиришди.

Бу ҳақида Тоиздаги Яман миллий армияси матбуот котиби полковник Абдулбосит Ал-Бахр маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, жангарилар ҳужум давомида оғир ҳарбий техникадан фойдаланишган.У ҳужум тафсилотларини очиқламаган бўлса-да, ҳалок бўлганлар ва яраланганларнинг бариси касалхона беморлари эканлигини айтди. Касалхона биносига ҳам жиддий зарар етказилган. Тоиз ҳудудининг аксари ҳукумат қуролли кучлари назоратида бўлса-да, ҳусийлар 3 йилдан бери шаҳарни қамал этишмоқда. Манба: Анадолу

back to top