ЮНИСЕФ: 3 йил ичида Сурияда 2500 бола ҳалок бўлди

Al Arabiya Al Arabiya

БМТ Болалар жамғармаси ҳисоботига кўра, ўлган болалар сони бунданда кўп бўлиши мумкин, чунки 2016 йилнинг ўзидаёқ 652 нафар бола Суриядаги уруш қурбонларига айланган.

Ҳужжатда ёзилишича, ҳозирги кунда Суриядаги 10 миллион боладан қарийб 8.6 миллиони тез ёрдамга муҳтождир. 2.5 миллионга яқин болалар таълим олиш имкониятидан маҳрумдир. 3.3 миллион болакайлар эса, миналар портлаши оқибатида ўлиши мумкин. 2017 йилда Суриядаги касалхона ва мактаблар 175 маротаба ҳужумга учради. 2018 йилнинг январь-февраль ойларида мингдан ортиқ бола ҳалок бўлиб, уларнинг 40 фоизи мина портлаш оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

back to top