Исроил ҳарбийлари Фаластинликнинг уйига бетон қўйишди.
nc4.info
Ҳодиса шоҳидларига кўра, Исроил аскарлари Женин шаҳри ёнидаги Кабатийа қишлоғида яшовчи Фаластинлик Юсуф Комил оиласини кўчага ҳайдаб, унинг уйига бетон қуйишди. Оқибатда бир хона билан йўлак яроқсиз ҳолатга келди. Ҳарбийларнинг бу ҳаракатидан норози бўлган, маҳаллий аҳоли кўчага чиқди. Исроил ҳарбийлари уларга қарши ўқ ва кўздан ёш оқизувчи газ қўллашди. Манба: АА



