Мянмада роҳинжалар уйлари ўрнида ҳарбий базалар қурилмоқда

Al Jazeera Al Jazeera

Amnesty International халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот ҳисоботига кўра, Мянма ҳарбийлари Ракхайн штатидаги роҳинжа қишлоқларини ер билан баравар қилиб ўрнига ҳарбий база иншоатларини қуришмоқда.

Ҳужжатда айтилишича, бундай ҳаракатлар январь ойида бошланган бўлиб, буни роҳинжалар берган гувоҳликлар ва сунъий йўлдошлар кузатуви тасдиқлаган. Ҳодиса шоҳидлари шуни маълум қилишдики, штатнинг баъзи қишлоқларида ҳарбийлар куч ишлатиб, роҳинжаларни ўз уйларини бўшатишга мажбурлашмоқда.

Манба: Al Jazeera

back to top