Фаластин Трамп ва Нетаняхуни судга беради

RFE/RL RFE/RL

Фаластин маъмурияти АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху устидан халқаро жиноий судга ариза топшириш ниятида.

Яқин кунларда Фаластин ташқи ишлар вазири Риёд ал-Маликий Гаагага жўнаб кетади ва Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олгани учун АҚШ маъмурияти устидан судга ариза топширади. Бу ҳақида Фаластинни озод қилиш ташкилоти ижроия қўмитаси аъзоси Солиҳ Рифат маълум қилди.
Трампнинг қарори «барча халқаро қонунлар ва резолюциялар»ни бузишдир, деди Рифат, аммо даъво аризасининг тафсилотларини маълум қилмади.
Ал-Маликий, шунингдек, Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху ва мудофаа вазири Авигдор Либерман устидан ҳам «Фаластин халқига қарши жиноятларда иштирок этгани учун» даъво аризаси топширади.

back to top