БМТ бош котиби Шарқий Ғутадан одамларни зудлик билан кўчиришга чақирди

БМТ бош котиби Шарқий Ғутадан одамларни зудлик билан кўчиришга чақирди

Антониу Гуттериш Шарқий Ғутадан аҳолини зудлик билан эвакуация қилиш кераклигини айтди, деб хабар берди DW.

Суриядаги ушбу шаҳарда бўлаётган тўхтовсиз жангларни кузатган БМТ бош котиби Антониу Гуттериш қамалда қолган тинч аҳолини юқори даражада ҳимоя қилиш лозимлигини таъкидлади. У жанглар бўлаётган ҳудуддан инсонларни эвакуация қилиш жуда зарур эканлигини айтди.
БМТ бош котиби бундан икки ҳафта аввал БМТ ХКда қабул қилинган Сурияда ўт отишни вақтинча тўхтатиш ҳақидаги резолюциянинг амалга ошиши учун «барча мамлакатлар»ни ўзларининг бор куч ва имкониятларини ишга солишга ва томонларга таъсир ўтказишга чақирди.
Зиддият иштирокчилари ҳудудга инсонпарварлик ёрдами етказиб берилишини таъминлашлари ҳамда бетоблар ва ярадорларнинг анклавни тарк этиши учун имконият яратиб беришлари керак.

back to top