Ҳиндистонда 4 ёшли қиз Қуръон мусобақаси ғолиби бўлди
thehansindia.com
Ҳиндистоннинг Андра Прадеш штатидаги Бҳимаварам шаҳрида Қуръони Каримни ёд олиш бўйича ўтказилган мусабақада 4 яшар Муҳаммад Омина ғолиб чиқиб 15 минг рупий мукофот пулига эга бўлди.
Қуръон тадқиқотлари Бирлашган форуми феврал ойида 12 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида Қуръон мусобақасини уюштирган эди.
Март ойидаги иккинчи мусобақада Муҳаммад Омина “А” тоифасида, яъни, 3-4 ёшлилар ўртасидаги беллашувда ғолиб деб топилди.
Жамоати Исломий Ҳинд (ЖМҲ) партиясининг Бҳимаварамдаги бўлими бош қароргоҳида партиянинг шаҳар қўмитаси президенти Шайх Имтиёз Оминанинг ота-онасига 15 минг рупий мукофот пули чекини тантанали равишда топширди.
Тадбирда чиқиш қилган Шайх Имтиёз Бирлашган форум Қуръони Каримни болаларга тарғиб қилиш мақсадида кўп йиллардан бери мусобақа уюштириб келаётганини таъкидлади



