Туркияда Европадаги энг катта масжид очилади.
AA
Туркиянинг Истанбул шаҳрида Европадаги энг катта Чамлижа масжидининг қурилиши тугалланмоқда.
Islam Today нашри хабарига кўра, янги масжид биноси шаҳарнинг ҳамма жойидан кўринади ва 63 мингдан зиёд намозхонни ўз ичига сиғдиради.
Истанбул шаҳрининг масжидлар ва маданий-маърифий ишлар бўйича уюшма раҳбари Эргин Кулункка кўра, ҳозирда масжид қурилишининг 95 фоизга битган.
Янги масжид муқаддас Рамазон ойининг дастлабки кунларида фойдаланишга топширилиши режаланган.
Ражаб Тоййиб Эрдўғон номи берилиши тахмин қилинаётган янги мажмуа масжиддан ташқари кутубхона, музей, санъат галереяси ва анжуман ўтказиладиган залларни ҳам ўз ичига олади.
Нашрга кўра, Истанбулдаги янги масжид хонақоси ва ховлисида бир вақтнинг ўзида 63 минг мусулмон намоз ўқиш имкониятига эга бўлади.
АлАрабия нашрига кўра, 30 минг квадрат метр майдонда қад ростлаган маҳобатли масжид қурилиши учун қарийб $66,5 миллион сарфланиши режаланган.



