Мусулмон роҳинжалар қирғинбаротида Фейсбукнинг роли қандай?
БМТ нинг Мянма бўйича мустақил гуруҳи бошлиғи Марзуки Дарусмон таъкидлашича, Ракхайн штатидаги ҳалокатли вазият юзага келишида ижтимоий тармоқларнинг ўрни катта. “Улар жамиятдаги хусумат ва адоват кучайишига сабаб бўлди.
Нафрат тўла баёнотлар ўз таъсирини ўтказди” деб айтди у. БМТнинг Мянма бўйича терговчиси Янгхи Ли айтишича, “бу мамлакатда ҳар бир иш Фейсбук орқали бажарилади. Бу тармоқдан бўлаётган воқеалар хусусида жамоатчиликни хабардор қилиш учун фойдаланилган. Шу билан бирга миллатпарастлар тармоқдаги ўз саҳифаларида роҳинжаларга нисбатан нафрат ва адоват уйғотишган” деди у.



