Нью-Йоркдаги Қуръон мусобақасида ўзбекистонлик иштирокчи ғалаба қозонди
VOA
10-март куни Нью-Йоркнинг Бруклин раёнида Қуръон мусобақаси ўтказилди. Америка мусулмонлари бирлиги уюшмаси томонидан уюштирилган ушбу тадбирда Американинг 20 дан ортиқ штати ва Канада шаҳарларидан 9 ёшдан 14 ёшгача бўлган 45 нафар мадраса ўқувчилари беллашди. Бу ҳақда Америка овози ёзмоқда.
Ўзбекистонлик 11 яшар муҳожир Иброҳим Рустам мусобақада биринчи ўринни эгаллади. Иброҳим асли тошкентлик бўлиб, яқинда Флорида штатининг Орландо шаҳрида очилган Ал-Бухорий ислом марказида диний таълим олади, Қуръонни бир йилдан бери мутолаа қилади.
Марказда болаларга, жумладан Флорида штати ва Орландо шаҳрида яшаётган ўзбекистонликларга Қуръон, Ҳадис, фиқҳ ва бошқа диний таълимотлардан сабоқ берилади. Ундан ташқари дунёвий фанлар, таълим-тарбия ва бошқа билимлар ҳам ўргатилади.



