АҚШ да мусулмонлар масжид очиш ҳуқуқига эга бўлишди
golosislama.com
АҚШ нинг Нью-Жерси штати Бейонн шаҳар ҳокимияти масжид очилишига рухсат берди.
Шу тариқа, бир йил давом этган тортишувга нуқта қўйилди. Икки йил аввал 64 минг киши истиқомат қиладиган бу шаҳарда мусулмонлар ташландиқ омборни Ислом жамияти марказига айлантиришганди. Бундан норози бўлган маҳаллий аҳоли Ислом дини ва мусулмонларни қоралаб, шаҳар режалаштириш бўлимидан масжид биносини тортиб олишини талаб қилишди. Бироқ Ислом жамияти ўз ҳақ-ҳуқуқларидан унумли фойдаланганлиги боис, шаҳар мутасаддилари бир овоздан масжид очилишига рухсат беришди. Манба: The Jersey Journal



