Миср ҳукумати фатволарга жиддий эътибор қаратиш ниятида
islamnews.ru
Миср парламентининг дин ишлари бўйича қўмитасининг навбатдаги йиғилишида фатволарни тартибга солиш қонун лойиҳаси кўриб чиқилиши кутилмоқда.
Керакли илм ва маълумотга эга бўлмаган интернетдаги имом ва чала муллаларнинг шубҳали фатволари кўпайиши бундай қонун қабул қилинишига сабаб бўлди. Ал-Азҳор бош имоми Шайх Аҳмад Ат-Тойиб айтишича, “соф Ислом таълимоти ва шариатга зид бўлган бу каби нуқсонли фатволар саводи йўқ кимсалар томонидан қабул қилиниши аянчли ҳолдир”. Мазкур қарор ёрдамида Миср ҳукумати экстремизм ва терроризмга қарши курашиш ниятини билдирди.
Манба: Islam News



