Исломободда мусулмон ўқувчиларга Қуръони Карим дарслари ўқитиладиган бўлди

urdupoint.com urdupoint.com

Покистоннинг Маориф ва касб-хунар таълими вазири Муҳаммад Балиғур Раҳмон Миллий Ассамблеяни Федерал пойтахтда фаолият юритаётган давлатга қарашли ва барча хусусий таълим муассасаларида мусулмон талабаларга Қуръони Карим дарслари жорий этилишини маълум қилди.

Балиғур Раҳмон, муқаддас Қурони Карим ва Исломият тарихини талабаларга ўқитиш нафақат бизнинг диний балки, Конституциявий бурчимиздир, деган.
Шу ҳақидаги ҳужжат депутатлар томонидан бир овоздан қабул қилинганини алоҳида таъкидлаган Маориф вазири вилоят расмийлари ҳам пойтахтдан ибрат олиб, шундай қарор қабул қилишига умид билдирди.
Вазир айтганига асосланиб Урдупоинт нашрининг хабар беришича, қабул қилинган ҳужжатда ўқувчиларга 1–синфдан 5-синфгача Қуръони Каримнинг қироати ўргатилади. 6-синфдан бошлаб талабалар Қуръон маъноларини содда таржимаси билан шуғуллана бошлайдилар.

back to top