Бошқирдистон: Қаттиқ тартибли колонияда маҳбуслар учун намозхона очилди

rb7.ru rb7.ru

Россия Федерациясининг Бошқирдистон Республикасидаги 9-сонли қаттиқ тартибли жазони ўташ колониясида мусулмон маҳбуслар учун намозхона очилди.

Аllufa нашрига қўра, ҳозирда Бошқирдистон Республикасининг деярли ҳамма жазони ўташ муассасаларида намоз ўқийдиган маҳбуслар учун намозхоналар ташкил этилган.
Нашр мухбири билан суҳбатда 9-сонли колония бошлиғи ўринбосари Руслан Музипов маҳбуслар қамоқхона ички тартибига қатъий риоя қилишлари шарт эканини, улар кундузи ишлаб чиқариш билан банд бўлганликлари боис намоз ўқий олмасликларини аммо кечки пайт беш маҳал намозни қоим қилиш имкониятига эга эканликларини айтди.
Нашрга кўра, юздан зиёд маҳбус жазо муддатини ўтаётган қаттиқ тартибли колонияда очилган янги намозхонада бир вақтнинг ўзида 35 киши намоз ўқиши мумкин.
Колония бошлиғи ўринбосари Музипов намозхонада мутазам намоз ўқийдиган маҳбуслар одатда жазо муддати тугашидан олдин озодликка чиқарилишини алоҳида таъкидлади.
“Жазони ўташ муассасаларида маҳбуслларнинг ҳаёти бир-биридан деярли фарқ қилмайди. Эрталаб ўриндан туриш, нонушта-тушлик-иш кейин тунги уйқу. Лекин бошқалар учун намуна бўла олмайдиган ҳаёт йўллари тўғрисида ўйлаб кўришлари учун уларда вақт етарли. Шу боис айнан жазони ўташ муассасаларида улар Худони таниб ибодат йўлига киришлари ажабланарли ҳол эмас, - дея сўзига қўшимча қилди Руслан Музипов.

back to top