Энг бахтиёр мамлакатлар
БМТнинг жаҳон мамлакатлари фаровонлиги даражасини ўрганувчи маркази — The World Happiness Report 20 март Бутунжаҳон Бахтиёрлик куни олдидан "Бахт индекси"ни эълон қилди. Унда дунёнинг 156 давлати аҳолисининг ҳаётига баҳо берилган.
Араб ва мусулмон давлатлари ичида БАА етакчи бўлди. Бирлашган араб амирликлари жаҳоннинг энг бахтли мамлакатлари рейтингида 20-ўриндан жой олди.
БАА дан сўнг рўйхатдан ўрин олган араб давлати Қатар бўлиб, унга 32-ўрин насиб этган, у аввалги йилги ўрнидан 4 поғона пастга тушган. Рўйхатда Қатардан кейинги араб давлати Саудия Арабистонидир, Баҳрайн ва Қувайт 43 ва 45-ўринларни эгалладилар.
АҚШ рейтингда 4 ўрин поғона пастга тушган ва 18-ўринни эгаллаган.
Диққатга сазовор жиҳати шуки, МДҲ мамлакатлари орасида ўзбекистонликлар биринчи ўринда экани маълум бўлди. Юртимиз жаҳондаги энг бахтли 50 мамлакатдан бири сифатида эътироф этилди ва 44-ўринни эгаллади (ўтган йилги ҳисоботда 47-ўринда эдик).
Россия 59-қаторга кўтарилиб, Кипр, Туркия, Португалия ва Хорватия каби мамлакатлардан ўзиб кетди.
2018 йилда Тожикистон “Бахт индекси”ни яхшилаб, 96-ўриндан 80-ўринга кўтарилди. Қирғизистон 92-ўрини қўлга киритди. Қозоғистон ўзининг ўтган йили 60-ўрнини сақлаб қолди. Энг бахтли мамлакатлар ўнталигига Финляндия, Норвегия, Дания, Исландия, Швейцария, Нидерландия, Канада, Янги Зеландия, Швеция ва Австралия киритилди.
Рўйхатнинг энг охирги ўринларини Бурунди, Жанубий Судан каби Африка давлатлари эгаллаб турибди.



