Қуръони Каримнинг ҳиндко тилидаги маънолари таржимаси тақдимоти бўлиб ўтади
Покистондаги Гандҳара Ҳиндко кенгаши Қуръони Карим маънолари таржимасининг ҳиндко тилидаги қайта нашрини 18 март куни расман тақдим этади.
Тантанали маросим Абботобод шаҳридаги Матбуот марказида Ҳиндко кенгашининг Хазоралар бўлими томонидан уюштирилади.
Thenews.com нашри хабарига кўра, Хайбар-Пахтунхва вилояти Олий таълим вазири Муштақ Аҳмад Ғани тантанали маросимнинг асосий меҳмони бўлади.
Ҳиндко тилидаги Қуръони Карим маънолари таржимаси муаллифи марҳум ёзувчи Абдул Ғафур Малик.
Нашр хабарига кўра, Қуръони Карим маънолари таржимасининг ҳиндко тилидаги қайта нашри 1234 бетдан иборат. Китобнинг ўнг томондаги саҳифасига Қуръони Карим, чап томонидаги саҳифасига ҳиндко тилидаги маънолари таржимаси ёзилган.
Абдул Ғафур Малик ҳазрат Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ҳам ҳиндко тилига таржима қилган.



