Save The Children ташкилоти Суриядаги болаларни ҳимоя қилишга чақиради

Save The Children ташкилоти Суриядаги болаларни ҳимоя қилишга чақиради

Сурияда ҳар соатда 250 нафар бола ўз уйларини тарк этишга мажбур.
«Save the Children» халқаро ташкилотининг баёнотига кўра, Сурияда ҳар куни ўртача 37 киши вафот этади ва кун ора шифохоналарга ҳужум қилинади.
Ташкилот Сурияда содир бўлган тўқнашувлар ва ҳаво ҳужумлари оқибатида ҳалокатга учраганлар сони ортаётганига эътибор қаратди.

«Ҳалок бўлган сурияликлар сони 50 фоизга ошди. Халқаро ҳамжамият бу вазиятга аралашиши керак. Дамашқнинг Шарқий Ғута шаҳрида яшовчилар орасида жуда кўп жароҳатланганлар бор ва портлашлар давом этаётгани сабабли улар даволаниш имконидан маҳрум. Қамалдаги шаҳар аҳолиси бункерлар ва бомбалардан пана махсус жойларда яшашга маҳкум. Оғир касалликлар кўпайиб, кенг тарқалиб бормоқда, одамларни очлик қийнамоқда», дейилади ҳисоботда.
Save the Children нинг Туркиядаги вакили Обен Чобаннинг маълум қилишича, Сурияда ҳар соат 250 нафар бола ўз уйини тарк этишга мажбур. «Вазият шунчалик даҳшатлики, шифокорлар бир марта ишлатиладиган шприц ва бинтларни такрор қўллашга мажбур бўлмоқдалар», дейди Чобан.

back to top