Профессор муслима талабани туҳмат қилгани учун ишдан олинди
Янги Зеландия Окленд университетининг катта ўқитувчиси муслима талабани таҳқирлагани учун ишдан олинди. У мусулмон қизга яқинлашиб у билан қўл сиқиб қўришмоқчи бўлганда, муслима бундай қилишдан бош тортган.
Бундан ғазабланган ўқитувчи ўзини ҳақоратланган деб ҳисоблаб, маъмуриятга талаба қиз устидан шикоят қилди. Бироқ, раҳбарият вазиятни ўрганиб чиқиб, университетда жорий этилган аҳлоқ-одоб қоидалари қўпол тарзда бузилган деб ўқитувчини ишдан ҳайдашга қарор қилди. Проректор Стюарт Маккатчен айтишича, ўқитувчи Исломда бегона аёл ва эркакларнинг бир бирлари билан кўришиши борасидаги кўрсатмалардан бохабар бўлган. Аммо шунга қарамай, у атайлаб муслима талабани нохуш вазиятга солишга уринган. “Бу каби ҳолатларга университетимизда ўрин йўқ. Қоидабузарларга нисбатан кескин чоралар кўрилиши муқаррардир”, деб қўшимча қилди жаноб Маккатчен.
Манба: Islam News



