Ўзбекистонлик имомлар Россияга боришади
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вакилларини шу йил 22 – 25 март кунлари Россия Федерациясининг Свердловск вилояти Диний бошқармасига (марказий муфтият) бориши кутилмоқда.
Ташриф доирасида меҳмонлар вилоятдаги масжидларни зиёрат қилиши ва у ердаги мусулмонлар билан учрашиши ҳамда талаба ва жазо ўтаётган маҳбуслар билан маърифий суҳбатлар ўтказиши мўлжалланган. “Икки идора орасидаги муносабатларни ривожлантириш ва келажакдаги ҳамкорликнинг истиқболларини белгилаш учун мазкур учрашувнинг аҳамияти катта”, деб айтди Муфтий Абдулқуддус Ашарин. Ўзбекистонлик имомлар Уралга 2016 йилда ҳам бўлиб, Муфтий Абдулқуддус Ашарин ва Урал давлат тоғчилик университетининг диншунослик кафедраси ўқитувчилари билан биргаликда диний қадриятларни тарғиб этувчи ва экстремизмни олдини олишга қаратилган бир қатор учрашувлар ўтказишган.
Манба: Islam News



