Тиббиёт коллежининг муслима талабаси рўмол ўраш ҳуқуқини химоя қилди
Ҳиндистоннинг Маҳараштра штати Тхана шаҳрида яшовчи ёш муслима қиз рўмол ва узун кўйлақ кийиб юрганлиги боис ўтган ўқув йилда дарсларга киритилмаган.
У коллеж раҳбариятига рўмол ўраб юриш унинг қонуний ҳуқуқи эканлигини бир неча бор тушунтиришга урингани бесамар бўлганидан, Бомбей шаҳри маҳкамасига ўқув муассасаси устидан арз қилди. Олий маҳкама томонларнинг кўрсатмаларини ўрганиб чиқиб, колледж муслима қизни ўз дини ва эътиқодига мос равишда кийиниб юришини тақиқлашга ҳаққи йўклиги ва уни дарсларга кириш учун қўйилган чекловларни дарҳол олиб ташланишини қарор қилган.
Манба: Islam News



