“Исломофобия бу сиёсатчиларнинг ўйини”
New America Foundation гуруҳининг тадқиқотига кўра, охирги йилларда АҚШ да кузатилаётган аксил мусулмон чиқишларнинг кўпайиши мамлакатда рўй бераётган сиёсий воқеа ва ҳодисалар билан боғлиқлиги мавжуд.
Мазкур ҳисоботда АҚШ ҳудудида 2012 йилдан шу кунга қадар содир бўлган 650 дан ортиқ аксил мусулмон воқеаларнинг таҳлили жой олган. Унга кўра, жамоатчиликнинг Ислом ҳақидаги фикри салбий томонга ўзгаришининг асосий сабаби бу мамлакатда амалга оширилган террор ҳужумлари эмас, балки сайлов олди ва сайловдан кейин сиёсатчиларнинг мусулмонлар шаънига айтилган номақбул сўзларидир. Яъни, исломофобия “ёмон мусулмонларнинг қилмишлари” га жавобан пайдо бўлган сунъий бир ҳолатдир. Жамиятда мусулмонларга нисбатан қўрқув ва ваҳима уйғотиш учун бутун бошли бир саноат фаолият олиб бораётганини тадқиқотлар яққол кўрсатиб бермоқда.



